ЯЛТА
«Ўзбекистон» санаторийси Бухоро амирининг Саид-Абдул-Ахад-хон ёзги қароргоҳи негизида 1924 йилда иш бошлаган Қримдаги дастлабки шифохоналардан биридир.
Санаторий Ялтанинг қадимий манзилгоҳлари бўлган Могаби тоғ ён-бағрида, машҳур Учан-Су шаршараси яқинида жойлашган. Санаторийнинг бинолари денгиздан – 6 км, Ялта марказидан – 8 км ва Ливандадан 4 км масофадаги узоқлиқда жойлашган.
Бугунги кунда санаторий Ўзбекистон Республикаси хукуматининг сайл харакати туфайли санаторияни реконструкция қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилди.Хозирги пайтида таъмирлаш ва қурилиш ишлари давом этмоқда,санаториянинг ўзи мамлакатимизнинг маданий меросидир. Унда юқори малакали тиббиёт ходимлари аҳолига юқори малакали санатор-курорт хизматларини кўрсатмоқдалар.
Табиий шароитлар бу ерларда денгиз бўйи ва Ўрта ер денгизига хос ноёб иқлимни пайдо қилган. Ионлашган, кислород, фитонцидларга бой ҳаво ва физиотерапевтик муолажалар ўпка ҳамда юқори нафас йўллари сурункали касалликларини, юрак қон-томир ва асаб тизими, ошқозон – ичак тизими касалликлари ҳамда таянч харакат тизим касалликларини даволашда ёрдам беради.
Даволаш муолажалари: биокимёвий таҳлиллар, кислородли коктейллар, фитобар, ингаляция, психоароматотерапия, қўл билан уқалаш, механик ўқалаш, даволовчи физкультура, физотерапия, фитотерапия, электрокардиография, сув ости уқалаш муолажаси, ишқорий ва мойли ингаляциялар, умуртқа поғонасини (радикуляр оғриқларни, остехондроз ва грижа) ҳамда қўл ва оёқ бўғимларини (артрит, артроз, остеартроз ва гоноартроз) электромуолажалари (гальванизация, электрофарез, диадинамотерапия, ультратовушли терапия, аэроионизация, магнитотерапия, паст частотали интерференциялайдиган ток) ҳамда денгиз қирғоғида иқлимий муолажалардан иборат.
Табиий даволаш омили - денгизнинг мусаффо ва соғломлаштирувчи ҳавоси.
Санаторий инфраструктураси: ётоқхона ва муолажа ўтказиладиган корпуслар, гараж, маъмурий-хўжалик бинолари, иссиқлик пункти, ошхона, чучук сув тўлдирилган усти очиқ бассейн, бильярд хона, авто турар жой, экскурсия бюроси, кутубхона, спорт майдони, почта, конференция зали, тиббий пункт, кинозал, рақс майдончаси ва бошқалар.
Санаторий ошҳонаси ўзбекона миллий овқатлари билан бирга замонавий таомларни ҳам дам олувчиларнинг талабига қараб тайёрлайди.
Кўп функцияли «Ўзбекистон» санаторийси шағал билан қопланган хусусий соҳили билан ҳам машҳурдир. Соҳил аэро-гелио-талассо терапияларини ўтказишга жуда қулай.
Ҳар бир хона зарур буюмлар: телевизор, сунъий йўлдош ёки кабелли телевизор, чой ва қаҳва дамлаш жамланмаси, музлатгич, кондиционер билан жиҳозланган.
Санаторий ҳудудида семинар, тренинг, тақдимотлар ва бошқа корпоратив тадбирларни ўтказиш учун замонавий услубда қуриб жихозланган конфереция зали мавжуд.
Санаторий саломатликни тиклаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, дам олиш учун қулай шарт-шароитларни таклиф этади
Ўзбекистон, курорт акциядорлик жамияти, 100000, Тошкент, Содиқ Азимов кўч., 65
Телефонлар: (998) 71 232 13 67, 71 233 64 92, 71 233 55 18
Факс: (998) 71 236 08 11
web: www.yalta.uz
«Ўзбекистон» санаториясига хуш келибсиз!