Эълон
Ҳурматли акциядорлар!
“Ўзбекистон” ДОС АЖ акциядорларининг 2024 йил якуни бўйича ҳисобот йиғилиши 18.07.2025 йилда Тошкент ш., С.Азимов кўчаси, 65-уй, “Ўзбекистон” ДОС АЖ биносида ўтказилади, электрон почта uzbekiston.ao@mail.ru вебсайт: https://yalta.uz/
Рўйхатдан ўтиш соат 10:30 да бошланади.
Aкциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бошланиши - соат 11.00.
Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига
эга бўлган акциядорлар реестри тузилган сана 14.07.2025 йил.
Кун тартиби:
- Акциядорларнинг 2024 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамиятнинг 2024 йилги молиявий–хўжалик фаолияти якунлари
ва бизнес–режа бажарилишини, шу жумладан ижроия органининг амалдаги харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини, Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича тузилган бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоби ҳамда Эмитентнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида. - Жамият ижроия органи билан тузилган меҳнат шартномаларининг муддатини узайтириш тўғрисида.
- Аудиторлик ташкилотининг Жамият 2024 йил якуни бўйича
молия–хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан хулосасини ҳамда Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш тўғрисида. - Жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.
- Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда, мустақил равишда аффилланган шахслар билан битимни (битимларни) тузишни тасдиқлаш.
- 2025 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматлари учун тўлов миқдорини белгилаш тўғрисида.
“Ўзбекистон” ДОС АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши учун тайёрланган хужжатларни Тошкент ш., С.Азимов кўчаси,
65-уй Жамият биносида танишиб чикишингиз мумкин.
Эслатма: Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида акциядорнинг вакили вакил ҳақидаги маълумотларни (исми ёки унвони, яшаш жойи ёки жойлашган жойи, паспорт маълумотлари) кўрсатган ҳолда ёзма равишда тузилган ишончнома асосида ҳаракат қилади. Жисмоний шахс номидан овоз бериш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланиши керак. Тел.903281234,
