Корпоративная деятельность

Сообщение о проведении внеочередного общего собрания акционеров КО АО "Узбекистон"

“Ўзбекистон” ДОС АЖ акциядорлари диққатига!

   Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

 

“Ўзбекистон” ДОС АЖ Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2017 йил 30 декабрь куни, соат 10:00 да, Тошкент шаҳри, С.Азимов кўчаси, 65-уйда, “Ўзбекистон” ДОС АЖ  жойлашган маъмурий бинонинг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

                                             

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ўзбекистон” АЖ саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш

2. Қўшимча чиқариладиган акцияларни олишда (жойлаштиришда) имтиёзли хуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш.

 

“Ўзбекистон” АЖ Кузатув кенгашининг 2017 йил 18 декабрдаги мажлиси қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 26 декабрь куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар рўйхати 2017 йил 18 декабрь куни ҳолатига тузилади.

Жамият акциядорларини ва йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2017 йил 30 декабрь куни соат 09:00 дан 10:00 гача давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши маълумотлари билан Тошкент шаҳри, С.Азимов кўчаси, 65-уйда жойлашган “Ўзбекистон” ДОС АЖда танишишингиз мумкин.

Жамиятнинг электрон почта манзили: uzbekiston.ao@mail.ru. Маълумот учун телефонлар: (371) 233 55 18, (371) 233 96 17.

                                                                                                                 

      Кузатув кенгаши

 

18.12.2017

anguage:RU'>18.12.2017